
- #Саудия Арабистони
- #Ўзбекистон
- #Осиё чемпионати
- #Бокс
- #Бокс Ўзбекистон
- #Қирғизистон
- #Таиланд
- #Адҳамжон Муҳиддинов
- #Шаҳзод Музаффаров
Шаҳзод Музаффаров рақиби устидан "юриб ўтиб кетди"
- 6-декабр 2024, 15:05
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Айни вақтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.
54 кг да иштирок этаётган ҳамюртмиз Шаҳзод Музаффаров қирғизистонлик Ислам Торабаев билан ўзаро жанг қилди. Шаҳзоднинг катта устунлигида кечган баҳс натижада ҳам ўз исботини топди. Тўлиқ 3 раунддан сўнг юртдошимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир боксчимизнинг ҳам жанги кутиб турибди. Адҳамжон Муҳиддинов Саудия Арабистони вакили Алҳавсав Мусага қарши рингга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ