
Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби ўзгарди
- 12-август 2020, 11:37
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Бокс
Шаҳрам Ғиёсов (9-0,7 КО) 15 август (Тошкент вақти билан 16 август тонгда) куни навбатдаги жангини мексикалик Франсиско Рохога қарши ўтказиши керак эди. Бироқ, номаълум сабабларга кўра, ҳамюртимизнинг рақиби ўзгарган. Энди, Ғиёсов никарагуалик Вистон Кампосга қарши рингга кўтарилади.
Кампос фаолияти мобайнида 44 та жанг ўтказиб, уларнинг 31 тасида ғалаба қозонган бўлса, 7 бора мағлубиятга учраган. Шунингдек, 6 та дуранг қайд этилган. 
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ