
"Шабаб Ал-Аҳли" - "Ад-Дуҳайл": Коутиньо асосийда, Ғаниев эса... (фото)
- 13-апрел 2024, 21:17
- 0
- Футбол
Бироздан сўнг "Super Shield UAE / Qatar" турнири доирасида БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" ва Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" жамоалари ўртасидаги беллашув старт олади. Мазкур ўйин олдидан жамоаларнинг асосий таркиби эълон қилинди.
Унга кўра, "Шабаб Ал-Аҳли" сафида ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев ўйинни захирадан бошлайди. Қатарликлар сафидаги юлдуз футболчи Филиппе Коутиньо эса бошланғич таркибга киритилган.


Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ