
Сервер Ибрагимов медаллар учун баҳсда қатнашади
- 31-август 2021, 09:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Олимпизм
Пара атлетларимизнинг Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларидаги иштироки давом этади. Бундан бироз аввал Сервер Ибрагимов 10 метрга тўппончадан ўқ отиш бўйича саралашда иштирок этди.
Тажрибали спортчимиз 6 та уринишда жами 574 очко тўплаган ҳолда саралашда 4-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Айтиш керакки, ушбу саралаш босқичида жами 27 та спортчи иштирок этди. Финалга эса улар орасида энг яхши натижа кўрсатган 8 нафар спортчи йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Сервер Ибрагимов иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 10:30 да бошланади. Ҳамюртимизга омад тилаймиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ