Семеньо 8 январь куни тиббий кўрикдан ўтади
- 6-январ, 22:41
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Борнмут" ҳужумчиси Антуан Семеньо 8 январь, пайшанба куни "Манчестер Сити"га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда Sky Sports X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" Антуан Семеньонинг "Бормут" билан шартномасида кўрсатилган 65 млн фунт (74,8 млн евро) миқдоридаги товон пулини тўлаши хабар қилинганди.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 25 ёшли Антуан Семеньо 19 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, ҳужумчи Англия Лига кубогида битта ўйин ўтказган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ