Саудия чемпионати. Роналду ва Фелиш дубль қилган учрашувда "Ан-Наср" йирик ҳисобда зафар қучди
- 21-сентябр 2025, 00:53
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Саудия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Ан-Наср" - "Ар-Риёд" клублари ўртасидаги тўқнашувда майдон эгалари рақибини 5:1 ҳисобида махв этди.
Учрашув давомида португалиялик икки ҳужумчи Криштиану Роналду ҳамда Жоау Фелиш дублни расмийлаштирди (33, 76 ва 6, 49). Бундан ташқари, 30-дақиқада Кингсли Коман ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Ар-Риёд" таркибидаги ягона голга эса Мамаду Силла муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, Криштиану мазкур икки голи орқали фаолиятидаги 945-голини киритди.
Профессиональная лига
vs
Al Nassr won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ