
Саудия Арабистони вице-президенти Хендерсон нега кетгани ҳақида гапирди
- 29-феврал 2024, 00:19
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Саудия лигаси вице-президенти Жордан Хендерсоннинг "Аякс"га кетиши ҳақида гапирди.
Хендерсон ўтган ёзда "Ливерпуль"дан "Ал-Иттиҳод"га ўтиб, 3 йиллик шартнома имзолаган эди. Бироқ январь ойидаёқ ярим ҳимоячи шартномани бекор қилиб, "Аякс"га ўтди. У Саудия Арабистони иқлими ва ташриф буюрувчиларнинг камлигидан норозилигини айтганди.
"Жордан кетганига қарамай, лигадаги энг яхши харидлардан бири. Баъзида ҳаммаси биз кутгандек бўлмайди ва футболчилар лигага мослаша олмайди", - деди Саад Ал Лазиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ