
Сардор Раҳмоновнинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинда олган қизил карточкаси бекор қилинди
- 12-октябр 2023, 16:36
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Суперлиганинг 21-тури доирасидаги ОКМК — "Сўғдиёна" учрашувида бош ҳакам Иброҳим Исмоилов томонидан Сардор Раҳмоновга қизил карточка кўрсатилганди.
ОКМК матбуот хизматининг хабарига кўра, қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази, эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эксперт-ҳакамлар комиссияси ушбу вазият бўйича қуйидаги қарорини маълум қилганди: “Жарима майдончаси ичида юзага келган бу ҳолат тўп учун табиий кураш ҳисобланади, бу вазиятда пеналти белгиланиши тўғри қарор эмас. Бош ҳакамнинг қарори нотўғри деб топилди”.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ