
Сантуш истеъфога чиқадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди
- 10-декабр 2022, 23:51
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Марокаш - Португалия учрашуви якунига етди. Мазкур беллашувда африкаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув якунига етгач, Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш истеъфога чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Эртага Лиссабонга учаман. Ўша ерда президент билан кўришаман.
У билан одатдагидек фикр алмашамиз ва келажак учун ҳар томонлама маъқул қарор чиқарамиз", - деди португалияликлар устози аламли мағлубиятдан сўнг.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ