Салоҳнинг агентлари янги клуб билан музокаралар бошлади
- 16-январ 2025, 17:44
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Lequipe" журналистлари хабар қилишди.
Манбага кўра, Мисрлик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни мамлакат чемпиони "Ал-Ҳилол" клуби истамоқда. Клуб вакиллари Муҳаммаднинг агентлари билан дастлабки музокараларни бошлаган. Салоҳнинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2024/2025 йилги мавсум якунида тугайди.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 32 ёшли ҳужумчи 20 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган (шундан 5 таси пеналтилардан) ва 13 та голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ