
Сал қолишига оз қолди! Кескин ва шиддатли ўтган баҳсда "Насаф" "Турон" устидан камбек амалга оширди
- 2-сентябр 2023, 20:25
- Oybek Yo’ldoshev
- 2
- Футбол
Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Турон" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув "аждарлар"нинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Беллашувда ҳисоб 17-дақиқада очилди. Рустамхон Азимовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб дарвоза тўридан жой олди. 77-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни тенглаштирди. 90+3 дақиқада Ғолиб Ғайбуллаев ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, "аждарлар" комбек қилиб ярим финалга йўл олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ