Саидёқуб Қаҳрамоновнинг кейинги жанг санаси ва рақиби маълум
- 23-март 2025, 14:43
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
28 март куни АҚШнинг Айова-Сити шаҳрида "Xtreme Fighting Championships 52" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда таниқли ММА жангчимиз Саидёқуб Қаҳрамонов (11-3) ҳам 61 кг вазн тоифасида иштирок этиб, бразилиялик Бруно Сантос(13-5)га қарши октагонга кўтарилади.
Маълумот учун, Саидёқуб охирги жангида Бразилия вакили Рафаэль Костани 1-раунддаёқ сабмишн орқали таслим этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ