
Саид Нурмагомедов Саудия Арабистонида жанг қилади. Рақиб маълум!
- 6-апрел 2024, 15:45
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Маълумки, 22 июнь куни Саудия Арабистонида UFC Fight Night турнири ташкил этилади. Ҳозирга келиб, ушбу турнирнинг бир қатор қарама-қаршиликлари маълум бўлди.
Жумладан, ўта енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказадиган доғистонлик Саид Нурмагомедов (18-3) ҳам ушбу кечада октагонга кўтарилади. Унга АҚШ вакили Монтел Жексонга (13-2) қарши жанг қиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Саид Нурмагомедов ҳамюртимиз Саидёқуб Қаҳрамоновни ҳам мағлуб этганди. .
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ