Руни: "Кукурелья Ямални қандай тўхтатиш мумкинлигини энг яхши даражада кўрсатди"
- 26-ноябр 2025, 22:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Уэйн Руни "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурельяни "Барселона"га қарши ўйинда намунавий тарзда ўйнаган футболчи сифатида таъкидлади.
Душанба куни бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-турида "Челси" "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Бу ўйинда Кукурелья Ламин Ямални қандай усулда тўлиқ жиловлаш мумкинлигини энг аъло даражада намойиш қилди.
Кукурелья ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўйнади", — деди Руни "Amazon Prime" эфирида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ