
Руни "Дерби Каунти"да 32-рақамни танлай олмайди. Чунки...
- 10-август 2019, 14:39
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Футбол
"Ди Си Юнайтед" клуби форварди Уэйн Руни қишда "Дерби Каунти"га ўйновчи мураббий сифатида келиб қўшилиши маълум бўлган эди. Бироқ, у ҳали Англияга келиб улгурмасидан муаммоларга дуч кела бошлади.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра Англия футбол федерацияси 33 ёшли футболчи янги жамоасида 32-рақамни танлай олмаслигини маълум қилмоқда. Гап шундаки, 32 рақами бу “Дерби Каунти”нинг бош ҳомийси ҳисобланган 32 Red букмекерлик компанияси ҳисобланади ва бу ҳолатда 32-рақам рекламага айланиб қолиши мумкин. Белгиланган қоидаларга кўра ҳар қандай реклама 100 квадрат сантиметрдан катта бўлмаслиги лозим.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ