
Руни АПЛ клубига бош мураббий бўлиши кутилмоқда
- 5-январ 2023, 16:30
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Уэйн Руни АПЛ клубларидан бирига бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда "talkSPORT" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, охирги ўйинларда кетма-кет муваффақиятсизликларга учраётган "Эвертон" клуби раҳбарияти жамоага Рунини олиб келмоқчи. Лэмпард январь ойи охирига қадар постни топшириши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, "Эвертон" айни пайт Англия премьер-лигаси жадвалида 15 очко билан 18-ўриндан жой олган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ