
"Рубин" ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди
- 21-январ 2023, 15:38
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Рус жамоалари мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўрмоқда.
Хусусан, Рустам Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилаётган "Рубин" жамоаси бугун Болгариянинг "Берое" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 45-дақиқада захирага олинди. Кейин, 74-дақиқада Фаттахов ўрнига яна майдонга туширилди. Раҳмоналиев баҳсни ўтказиб юборди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ