
РПЛ. Икки киши кам бўлиб қолган ЦСКА камбекка учради
- 20-апрел 2024, 23:26
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Россия Премьер лигасининг 24-туридан ўрин олган ЦСКА - "Ахмат" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
62-дақиқада Чалов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада Конате орадаги фарқни йўққа чиқарди. Учрашув сўнгида Бериша ғалаба голини уриб кетди.
Ўйинни асосий таркибда бошлаган Аббосбек Файзуллаев 7-дақиқада рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди. Бу ҳамюртимиз учун чемпионатдаги 4-огоҳлантириш бўлди ва навбатдаги "Спартак"ка қарши беллашувни ўтказиб юборади. Ҳамюртимиз 63-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа, Федотов шогирдлари мағлубиятга учради.
РПЛ
vs
Akhmat Grozny won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ