
Ройс Обамеянгнинг рекордини такрорлади
- 21-феврал 2022, 16:09
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс кеча Бундеслиганинг 23-туридан ўрин олган Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сига (6:0) қарши ўйинда бешта голли узатмани амалга оширди.
32 ёшли футболчи ўйиннинг 90-дақиқасида иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Дортмундликлар сардори фаолиятида илк бор Бундеслиганинг бир учрашувида бешта гол киритилишида бевосита иштирок этди.
Ройс бу борада 2016 йилда Пер-Эмерик Обамеянг томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия Д" айни дамда Бундеслига мусобақа жадвалида 49 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ