
"Россия Қаҳрамони" унвонига Ҳабиб Нурмагомедовдан кўра, Емельяненколар муносибми?
- 23-ноябр 2020, 10:22
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Россиялик ММA жангчиси Aлександр Емельяненко енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга “Россия Қаҳрамони” унвонини бериш ташаббуси тўғрисидаги ўз фикрларини “Vseprosport” нашрига баён этди.
- У ажойиб, ММА учун кўп иш қилди. Жуда зўр хизматларни амалга оширди. Aммо бу борада кимгадир “Россия Қаҳрамони” унвонини берадиган бўлсангиз, унда биринчи навбатда Емельяненко фамилияси туради.
- Қайси бирингиз, сир бўлмаса?
- Аҳамияти йўқ. Биз асосчи ва биринчи чемпионлармиз. Фёдор сўзсиз ҳаммадан олдинда эди ва ҳали ҳам ишлашни давом эттирмоқда.
- Aгар, Ҳабиб фаолиятини давом эттирса, мукофот олиш эҳтимоли юқори бўлармиди?
- У эрта кетишини эълон қилди. Нурмагомедов ўзининг энг юқори чўққисида ва катта натижаларга эришди. Бир йилда иккита жанг ўтказди. Ваҳоланки, яна 10 марта жанг қилиши мумкин эди.