"Россия чемпионати Туркияникидан устун" - Россиялик мураббий Файзуллаевнинг кетишини хоҳламаяпти
- 15-июл 2025, 20:18
- Jahongir Inomjonov
- 1
- Футбол
Россиялик машҳур мураббий Валерий Непомняший Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдан Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига ўтиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Бу хабарни афсусланган ҳолда эшитдим. У ЦСКАга мос келади, ЦСКА ҳам унга тўғри келади. РПЛ эса Туркия чемпионатидан қолишмайди, баъзи жиҳатларда ундан устун ҳам. Туркияда ҳам футбол муаммолари кам эмас, - дея мулоҳаза юритди Непомняший.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев икки йилдан бери ЦСКА сафида тўп тепиб келмоқда. Москва клуби уни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан трансфер қилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ