
Роналдунинг асосий мақсади нима? Собиқ жамоадоши бунга жавоб берди
- 2-май 2020, 00:42
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Унда дунёнинг энг зўр ўйинчиси бўлиш истаги бор эди. У шахсий совринларни устун қўйишини очиқ ойдин айтган мен билан ўйнаган саноқли футболчилардан бири. Роналду фақат энг зўри бўлишни истайди. У голлар уриш бўйича Пеленинг рекордини янгиламоқчи. Роналдунинг ягона мақсади - барча даврларнинг энг буюк футболчиси бўлиш”, - дейди Невилл.
Айтиш керакки, Пеле футболчилик фаолияти давомида жами 1283 та гол урган. Роналду ҳисобида эса ҳозирча 725 та гол бор.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ