
Роналду "Реал"ни табриклади
- 6-март 2024, 17:13
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Бугун жаҳоннинг энг буюк клубларидан бири "Реал" Мадрид ўзининг 122 йиллигини нишонламоқда. "Қаймоқранглилар" клуби 1902 йилнинг 6 март куни ташкил топган.
Собиқ "Реал" ҳужумчиси ва айни дамда Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида ҳаракат қилаётган юлдуз Роналду ҳам собиқ жамоасини табриклашни эсдан чиқармади.
"Мадридистларни 122 йиллик шонли тарих билан табриклайман, Ҳала Мадрид", - дея ёзди португалиялик футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану 2009-2018-йиллар мобайнида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ