
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Пелени хотирлади. У инстаграм сахифаси орқали унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
"Бутун Бразилияга, хусусан, Эдисон Насименту оиласига чуқур хамдардлик билдираман. Абадий қирол Пеле билан шунчаки хайрлашиш футбол мухлислари чекаётган дардни ифодалаш учун етарли эмас. У ҳеч қачон унитилмайди ва абадий яшайди" дея пост қолдирди 37 ёшли футболчи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ