
Роналду Месси ҳақида айтилган гапларга реакция билдирди
- 31-октябр 2023, 18:21
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Линоель Месси 8-бор "Олтин тўп"ни қабул қилиб олди. Ушбу воқеадан кейин "AS" журналисти Ронсеро "France Football"ни видео орқали танқид қилиб чиқди.
Ронсеро: "Салом дўстлар. Биз билган нарса содир бўлди. Улар Мессига навбатдаги "Олтин тўп"ни беришди. У Жаҳон чемпионатини ютди. Ҳа, яхши, лекин 6 та пеналти эвазига.
"Жаҳон чемпионати 10 ой олдин эди, биз ноябрдамиз. Мессида саккизта "Олтин тўп" бор, у бешта бўлиши керак. Иньеста, Хави ва бир мавсумда олтита соврин ютган Левандовски "Олтин тўп"га лойиқ эди. Холанд эса барча чемпионатлар тўпурари бўлди".
Ушбу видеога Роналду лайк босиб, реакция қолдирди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ