
Роналду: "Кореялик футболчига жим бўлишини айтдим. Сабаби..."
- 3-декабр 2022, 19:05
- 0
- Футбол
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Жанубий Кореяга қарши ўйин вақтида осиёликлар вакилига нима деганини маълум қилди.
"Кореялик футболчи менга захирага чиқаётганимда, майдонни тезроқ тарк этишимни сўради. Унга жим бўлишини ва бундай дейишга ҳаққи йўқлигини айтдим", - деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Португалия Жанубий Кореяга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ