Роналду бойкотдан кейин фикр билдирди
- 15-феврал, 08:57
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Ан-Наср” таркибида учта учрашувни бойкот туфайли ўтказиб юборган Криштиану Роналду Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 22-турида “Ал-Фатеҳ”га қарши учрашувда майдонга тушди.
41 ёшли футболчи сафар учрашувида гол уриб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Профессионал фаолиятидаги голлари сонини 962 тага етказиб, бу кўрсаткич бўйича ўз рекордини янгилаган португалиялик юлдуз учрашувга муносабат билдирди.
Криштиану Роналду X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни қолдирди.
- Олдинга ташланган яна бир қадам. Келинг, давом эттирамиз, - деб ёзди Раналду.
Ушбу ғалабадан кейин “Ан-Наср” очколари сонини 52 тага етказиб, мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди. Роналду жамоаси пешқадам “Ал-Ҳилол”дан бир очкога ортда қолмоқда.
Роналдунинг ўзи жорий мавсумда Про-лигада 19 та ўйинда иштирок этди, уларда 18 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.