
- #Саудия Арабистони
- #Криштиану Роналду
- #Лионель Месси
- #Ал-Ҳилол
- #Финал
- #Саудия Арабистон Чемпионати
- #Ан-Наср
Роналду "Ал-Ҳилол" мухлисларига: "Бу ерда Месси эмас, мен борман!"
- 9-феврал 2024, 11:44
- 0
- Футбол
Кеча Риёд кубоги доирасида бўлиб ўтган "Ал-Ҳилол" - "Ан-Наср" ўйинида Жесус шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, Савич ҳисобни очган бўлса, Ал-Довсари орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Беллашув мобайнида "Ал-Ҳилол" мухлислари Роналдунинг асабига тегишни эплай олди. Улар стадионда Криштиануга қарата "Месси, Месси", дея бақиришди. Яқинда 39 ёшга тўлган ҳужумчи эса бунга ўз муносабатини билдирди.
"Бу ерда Месси эмас, мен борман!", - деди португалиялик юлдуз қўли билан эшитмаётганини кўрсатиб.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ