
Роналдо ЖЧ-2022да қайси жамоа ғолиб бўлишини тахмин қилди
- 12-декабр 2022, 20:22
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бразилиялик машҳур футболчи Роналдо Францияни ЖЧ-2022нинг асосий фаворити деб айтди.
“Турнир бошланишидан олдин мен Бразилия ва Франция терма жамоалари финалда ўйнашини башорат қилгандим. Бразилия энди турнирдан чиқиб кетди. Бироқ Франция ҳар бир ўйинда фаворит эканини тасдиқламоқда. Ҳатто уларни асосий фаворит деб айтган бўлардим”, - деди бразилиялик собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 ярим финалида Марокаш билан куч синашади. Ўйин 14 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ