
"Рома"дан шармандали натижа
- 7-октябр 2022, 14:27
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Европа лигаси 3-туридан ўрин олган "Рома" - "Бетис" баҳси бўлиб ўтди. Унда римликлар 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди.
"Бўрилар" мазкур мусобақа доирасида 3 учрашувнинг 2 тасида мағлубиятга учради ("Бетис" ҳамда "Лудогорец"). 2-тур баҳсида эса улар ХИКни 3:0 ҳисобида таслим этди.
Айни вақтда "Бетис" 9 очко билан "C" гуруҳида 3-ўринда бормоқда. 4 очко тўплаган "Лудогорец" 2-ўринни банд этиб турибди. Шунингдек, Моуриньо шогирдлари 3, ХИК эса 1 очко тўплашга эришган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ