“Рома” учун қандай ўйнашимни кўрасизлар!
- 7-июл 2022, 18:40
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Рома”нинг янги ўйинчиси Меҳмет Зеки Челик трансфердан кейин ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Бундай катта клуб учун ўйнаш мен учун шараф. Мақсадларим юксак ва жамоага муваффақият қозонишда ёрдам беришни истайман.
Ўзимни янги чорловга тайёр ҳис қиляпман. Ҳеч қачон таслим бўлмайман. Ҳар доим майдонда қандай курашишимни кўрасизлар, - деди Челик.
Туркия терма жамоаси футболчиси “Рома”га “Лилль”дан кўчиб ўтди. Ўтган мавсумда Челик 40 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига учтадан гол ва ассист расмийлаштирган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ