"Рома" трансферга тайёрланмоқда. Бу футболчини Моуриньонинг ўзи жамоасида кўришни истайди
- 27-июн 2022, 09:39
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Артур фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, бразилиялик футболчига "Рома" қизиқмоқда. Унинг хизматларига римликлар эҳтиёж сезмоқда ва Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи Артурни жамоасида кўришни истайди.
Футболчининг трансфер нархи 72 миллион еврони ташкил этади. 26 ёшли хавбек ўтган мавсум А Серия доирасида 20 ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ