
"Рома" Пасторени қанчага сотмоқчи?
- 4-август 2020, 16:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Рома" раҳбарияти аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Хавьер Пасторенинг трансфер нархини эълон қилди.
TNT Sports тарқатган хабарга қараганда, “бўрилар” 32 ёшли футболчини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Унга "Зенит" ва "Лос-Анжелес Гэлакси" асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда.
Пасторе жорий мавсум “Рома” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2 та голига ассистентлик қилди. Transfermarket талқинига кўра, унинг трансфер нархи 8 млн еврони ташкил этади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ