"Рома" минимал ҳисобда ғалаба қозониб, 4-ўринга кўтарилди
- 17-октябр 2022, 23:53
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Рома" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашув тақдирини пенальтидан урилган ягона гол ҳал этди. Римликлар сардори Лоренцо Пеллегрини 9-дақиқада 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди. Мазкур ўйинда Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.
Шу тариқа, "бўрилар" очколари сонини 22 тага етказиб олган ҳолда, 4-ўринга кўтарилиб олди. Сўнгги поғонадаги "Сампдория" 3 очко жамғарган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ