
"Рома" Италия терма жамоаси футболчисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
- 6-август 2024, 15:15
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Рома" ёзда "Ювентус"га керак бўлмай қолган Федерико Кьеза билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, римликлар Италия терма жамоаси аъзосига жиддий қизиқиш билдиряпти. Таклиф 15-18 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда. Вингернинг ўзи эса Рим клубига ўтишга тайёр, дея маълум қилди Ди Марцио.
Аввалроқ, Кьеза "Ювентус"нинг янги бош мураббийи Тиаго Моттанинг режаларига кирмаслиги борасида хабарлар тарқалганди. У хатто ўртоқлик ўйинлари учун ҳам қайдномадан жой олмаяпти.
.jpg)
Федерико 2022 йили "Фиорентина"дан 44 миллион еврога сотиб олинган. У якунига етган мавсум жамоаси таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол уришга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ