
"Рома" финалдаги рақиби - "Фейеноорд"нинг асосий футболчисини кўзламоқда
- 9-май 2022, 14:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Фейеноорд"нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Оркун Кёкчю “Рома”нинг эътиборига тушди.
Leggo нашри хабарига кўра, 21 ёшли футболчи шу ёз “Рома”дан кетиши кутилаётган Жордан Верету ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Кёкчю - кўп қиррали ўйинчи. У майдонни кўриш ва узоқ масофадан яхши зарба бериш қобилиятига эга. У жорий мавсум “Фейеноорд” сафида 7 та гол уришга эришди.
Оркуннинг айни дамдаги трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Фейеноорд" Конференциялар лигаси финалида айнан "Рома"га қарши баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ