
"Рома" чучварани ҳом санабди
- 7-июн 2022, 17:07
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредес L'Equipe нашрига берган интервьюсида Париж клубини тарк этиш нияти йўқлигини айтди.
“Кейинги мавсумни ҳам ПСЖда ўтказаман. Мен шу ерда қоламан", - деди аргентиналик футболчи.
Бундан аввалроқ, “Рома” 27 ёшли собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Паредес 2014-2017 йилларда “Рома” шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ