SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Кызылкум
0 - 1
Бухара
КызылкумКызылкум
БухараБухара
Тугаган
0
1
Тугаган
Нефтчи
0 - 1
Пахтакор
НефтчиНефтчи
ПахтакорПахтакор
Тугаган
0
1
Тугаган
Самсунспор
0 - 3
Ризеспор
СамсунспорСамсунспор
РизеспорРизеспор
Тугаган
0
3
Тугаган
Болонья
1 - 3
Астон Вилла
БолоньяБолонья
Астон ВиллаАстон Вилла
Тугаган
1
3
Тугаган
Порту
1 - 1
Ноттингем Форест
ПортуПорту
Ноттингем ФорестНоттингем Форест
Тугаган
1
1
Тугаган
СК Фрайбург
3 - 0
Сельта де Вига
СК ФрайбургСК Фрайбург
Сельта де ВигаСельта де Вига
Тугаган
3
0
Тугаган
ФСВ Майнц 05
2 - 0
Страсбург
ФСВ Майнц 05ФСВ Майнц 05
СтрасбургСтрасбург
Тугаган
2
0
Тугаган
Райо Вальекано
2 - 0
АОК Афины
Райо ВальеканоРайо Вальекано
АОК АфиныАОК Афины
Тугаган
2
0
Тугаган
Фиорентина
0 - 2
Кристал Пэлас
ФиорентинаФиорентина
Кристал ПэласКристал Пэлас
Тугаган
0
2
Тугаган
АЗ
0 - 3
Шахтёр Донецк
АЗАЗ
Шахтёр ДонецкШахтёр Донецк
Тугаган
0
3
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Мағлубиятга лойиқ эмасдик, енгилмайдиган жамоани ўзи йўқ" - "Нефтчи" устози илк ютқазган ўйиндан кейин яна нималарни айтди?
  • Бугун, 10:00
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишдиФутбол
  • 9-апрел, 07:00
  • 0
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урганФутбол
  • 9-апрел, 06:45
  • 0
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урган
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяптиФутбол
  • 9-апрел, 17:03
  • 0
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяпти
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилиндиMMA
  • 9-апрел, 12:23
  • 0
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилинди
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олдиФутбол
  • 9-апрел, 21:00
  • 1
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
"Рома" - "Трабзонспор": Элдор Шомуродов майдонга тушди! (матнли трансляция)
  • #Рома
  • #УЕФА
  • #Шомуродов
  • #Элдор Шомуродов
  • #Легионерларимиз
  • #Трабзонспор

"Рома" - "Трабзонспор": Элдор Шомуродов майдонга тушди! (матнли трансляция)

  • 26-август 2021, 22:00
  • Javokhir Azimov
  • 3
  • Футбол

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! УЕФА Конференциялар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Рома" - "Трабзонспор" учрашуви матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола этилади. Ушбу жамоаларнинг жастлабки баҳсида "бўрилар" 2:1 ҳисобида зафар қучганди!

"Рома" - "Трабзонспор" 3:0 (5:1)

90+3. Учрашув якунланди. "Рома" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди!

90+1. Манчини огоҳлантирилди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Сўнгги дақиқалар бироз сокин темпда ўтмоқда.

86. Жаримадан йўлланган зарбани меҳмонлар посбони қайтарди.

86. Римликлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

84. ГООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

Қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Эл-Шаарави дарвозани ишғол этди!

82. Пеллегрини оширган тўпни Элдор тўхтата олмади. Боз устига, у офсайдда ҳам қолиб кетган экан.

81. СЕЙВ! Нвакаэме жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Патрисиу ўз ўрнида.

80. Баҳс римликларнинг босими остида давом этмоқда.

79. Верету ва Заниоло ўрнига Эл-Шаарави ҳамда Вильяр майдонга тушди.

77. Нвакаэменинг зарбаси ҳимоячига тегиб ўз тезлигини йўқотди.

75. Карсдропнинг узатмасидан сўнг тўп Шомуродовга қадар етиб келмади.

74. Туркияликлар камбэк уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо "бўрилар" бўш келмаяпти.

72. Гейнрих Мхитарян ўрнига Карлес Перес ўйинга қўшилди.

70. Меҳмонлар вакилига шифокорлар ёрдам кўрсатди.

68. Римликлар марказни мустаҳкам ушламоқда. Прессингда фаол ишланяпти.

67. Сиопис ўз ўрнини Юсуф Сарига бўшатиб берди.

65. ГОООООООООООЛ! "Бўрилар" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

Жарима майдони ичидан зарба берган Заниоло дарвозабонни ожиз қолдирди!

65. Элдор Шомуродов майдонга тушди. У Тэмми Абрахамни алмаштирди.

63. Гамшикнинг кучли зарбасини Патрисиу қайтарди.

61. Рақибнинг бурчак зарбасидан кейин хавфни ҳимояга қайтган Абрахам бартараф этди.

60. Ўйин қарама-қарши курашлар остида давом этмоқда.

58. Патрисиу дарвозаси томон берилган зарбага аниқлик етишмади.

56. Абрахам майдонда ётибди. У тўқнашувда кичик жароҳат олган.

54. Тэмми Абрахамнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устунни титратди.

52. Иккинчи 45 дақиқаликда туркияликлар нисбатан фаол ўйин намойиш этмоқда.

50. Патрисиу рақибнинг хавфли зарбасини бартараф этди.

48. Андрес Тронсенднинг узатмасига ҳеч ким ета олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!

45+2. Танаффус!

45. Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 2 дақиқа қўшиб берилдию.

42. Бўлим сўнгини "Трабзонспор" кичик фаоллик билан ўтказмоқда.

40. Заниолонинг кийимидан тортиб қолган Сиопис огоҳлантирилди.

38. Жордан Веретуга сариқ карточка кўрсатилди.

36. Заниоло майдон марказида тактик фол ишлатди.

34. Пеллегринининг бу сафарги уринишидан сўнг тўп бироз ноаниқ кетди.

32. Пеллегрини йўллаган кучли зарбадан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

29. Туркияликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

27. Ўйин темпи бироз пасайди. Гол ўтказиб юборган меҳмонлар сустлашиб қолди.

25. Пеллегринининг базўр йўллаган зарбасини дарвозабон осонликча эгаллаб олди.

22. Ҳисобда олдинга ўтиб олган римликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

20. ГООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни очди!

Кристантенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

18. Жароҳат олган Корнелиус ўз ўрнини Жанинига бўшатиб берди. 

16. Корнелиус елкасини ушлаб майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

14. Стартдаёқ жиддий ва кескин курашлар гувоҳига айланмоқдамиз. Охири бахайр бўлсин!

12. Чап қанотдан етказиб берилган тўпга Абрахам ета олмади.

10. Жарима майдони ичида футболчилар ўзаро тортишиб қолди. Ҳакам вазиятга аралашди.

8. Жервиньонинг хавфли узатмасини ҳимоячилар бартараф этди.

6. Туркияликларнинг илк ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

3. Кутилганидек, римликлар илк дақиқалардан фаолроқ кўринмоқда.

1. Учрашувга старт берилди!

0. Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ