
"Roland Garros". Аёллар ўртасидаги баҳсларда финал учрашуви бўлиб ўтди
- 13-июн 2021, 02:05
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
"Катта дубулға" туркумига кирадиган Франция очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларида чемпион номин аниқланди.
Ҳал қилувчи баҳсга қадар етиб келган чехиялик Барбора Крейчикова ҳамда Анастасия Павлюченкова тўқнашуви 3 сет давом этди. Илк сетни ютиб олган Барбора кейингисида имкониятни бой берди. Аммо 3-сетда бор кучини ишга солган чехиялик ракетка соҳибаси ғалабани ўзи томонга оғдирди.
Шу тариқа, финалда 6:1, 2:6, 6:4 ҳисоби билан зафар қучган Барбора Крейчикова "Roland Garros" жорий мавсуми ғолибасига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ