Робин ван Перси: Компани "Андерлехт"га таклиф қилганди
- 25-январ 2020, 19:43
- 0
- Футбол
Голландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси фаолиятини "Андерлехт"да давом эттириш имкони бўлганини таъкидлаб ўтди.
"Менинг хайрлашув учрашувим ажойиб оқшом сифатида хотирамда қолди. Ўйиннинг 70-дақиқасида ҳамма жойим оғришни бошлади, аммо ўйинни тугатиб қўйишни хоҳладим.
Эртаси куни Венсан Компани қўнғироқ қилиб, мени "Андерлехт"га таклиф қилди. У мени жамоага ёрдам бера олишимга ишонарди, бироқ мен энди майдонда олдингидек ўйнай олмаслигимни жуда яхши билардим", - дейди Ван Перси.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ