Ришарлисон: Ван Дейк - топ ҳимоячи, аммо энг зўри эмас
- 19-июн 2020, 18:12
- 0
- Футбол
"Эвертон" форварди Ричарлисон "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Одамлар Виржил ҳақида кўп гапиришади. Ҳа, у ажойиб ҳимоячи, аммо мен уни бир неча маротаба алдаб ўтишга улгурганман. Уни энг яхши ҳимоячи деб эътироф этишди, чунки у мавсумни яхши ўтказди. Мен учун энг кучли ҳимоячилар Серхио Рамос (Реал), Маркиньос ва Тиаго Силва (ПСЖ)", - дейди Ришарлисон.
Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Риашрлисон ва ван Дейк жамоаси АПЛ 30-тури доирасида "Гудисон Парк"да баҳс олиб боришади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ