
Рим клуби "Милан" сардорини харид қилишга яқин
- 15-июн 2022, 12:20
- 0
- Футбол
"Милан" жамоаси Алессио Романьоли жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда "Sportitalia" нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳимоячи клуб билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилган. У асосий ҳимоячи сифатида тўп тепишни истамоқда.
27 ёшли футболчига "россонерилар" бошланғич таркибидан жой кафолатланмаган. Шу боисдан у кўп ўйин амалиётини ваъда қилаётган "Лацио" сафига бориб қўшилмоқчи.
Римликлар Алессиони эркин агент сифатида қўлга киритади. Шунингдек, футболчи "бургутлар" сафида йилига 3 миллион евро маош олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ