
"Реал"нинг собиқ футболчиси жамоага керак бўлган ҳимоячини айтди
- 15-ноябр 2024, 17:53
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси Рафаэль Алькорта "Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салибани сотиб олишни клубга маслаҳат берди. Бу ҳақда "Sportskeeda" нашри хабар берди.
- Уни қишда эмас, балки ёзда сотиб олиш керак. Сабаби, Эмерик Ляпорт ҳам яхши номзод. Эҳтимол, Салиба каби ўйинчига 80 миллион сарфлашга тўғри келиши мумкин. У жамоага кейинги 10 йил давомида ёрдам бера олади, - деди собиқ ҳимоячи.
Маълумот учун, футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ