
"Реал"нинг икки футболчиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин!
- 11-феврал 2024, 15:54
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Реал" ҳимоячилари Лукас Васкес ва Начо Фернандес ёзги трансфер ойнасида "қироллик клуби"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби ўйинчиларни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. "Шерлар" бош мураббийи Унаи Эмерининг шахсан ўзи трансферни сўрамоқда.
Футболчиларнинг ўзи ҳам "Туманли Албион"га ўтишга қарши эмас. Ҳар икки испан ҳам янги чемпионатда ўзини синаб кўрмоқчи.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Фернадес 16 та ўйин ўтказган бўлса, Васкес 18та учрашувда қатнашиб, битта гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ