“Реал”га ўтганимдан ўлганим яхши!
- 2-декабр 2021, 19:51
- Zohir Toshxo’jayev
- 2
- Футбол
“Барселона”нинг энг тажрибали футболчиларидан Жерар Пике “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Бунинг умуман имкони йўқ. Ҳеч нарса эвазига бунга рози бўлмайман. “Реал”га ўтганимдан ўлганим яхши, - деди Жерар Пике.
Испаниялик ҳимоячи жорий мавсумда 12 та учрашувда қатнашиб, битта гол уришга ҳам эришди. У 2004-2008 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” ўйинчиси ҳисобланган. Орада бир мавсум ижара асосида “Реал Сарагоса”да тўп тепган.
Пике 2008 йилдан бери Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ