"Реал"да марказий ҳимоячи қолмади
- 10-феврал 2024, 18:07
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" расмий сайтида Антонио Рюдигернинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.
Бугун "қироллик клуби" тиббий хизмати футболчини кўрикдан ўтказди ва унинг чап сон мушаклари жароҳати борлиги аниқланди ва шу сабаб у "Жирона"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди.
Рюдигернинг тикланиш муддати эълон қилинмаган. Карло Анчелотти Рюдигернинг ҳолати "Жирона"га қарши ўйин олдидан маълум бўлишини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" - "Жирона" учрашуви Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ