
"Реал" юлдузи фаолиятини якунламоқчи
- 25-март 2022, 22:14
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл тез орада футболчилик фаолиятини якунлашга тайёр.
"COPE" хабарига кщра, 32 ёшли футболчи бу ҳақда узоқ ўйлаб кўрди. Агар Уэльс ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга кирита олмаса, карьерасига якун ясаш хулосасига келган.
Кеча уэльсликлар ЖЧ-2022 саралаши плей-офф босқичининг ярим финалида Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди улар июнь ойида Шотландия - Украина жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Агар Уэльс ушбу жуфтлик ғолибини юта олмаса, Гарет фаолиятини якунлашга тайёр.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ