"Реал" ёш истеъдод учун 50 миллион евро сарфламоқчи
- 17-декабр 2025, 20:24
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби "Васко да Гама" сафида ҳаракат қилиб келаётган Раянни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар берди.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, "қироллик клуби" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 50 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Аввалроқ, "Барселона" Бразилия клубига ўз таклифини юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Вингернинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг декабрида якунига етади.
Маълумот учун, Раян жорий мавсум "Васко да Гама" сафида 55 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол киритган ва 1 та голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ