"Реал" собиқ мураббийи Мексика чемпионатида иш бошлади
- 30-декабр 2020, 09:56
- 0
- Футбол
Сантьяго Солари Мексиканинг "Америка" клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
44 ёшли мутахассис аввалроқ Мадриднинг "Реал" жамоасини бошқарган эди. Солари бошчилигидаги "Америка" илк ўйинини 9 январь куни "Атлетико"га қарши ўтказади.
Маълумот учун, Сантьяго футболчилик фаолиятида Мексика чемпионатида "Атланта" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ