
"Реал" "қутурадиган" пайт келди
- 4-январ 2025, 14:38
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Реал" мағлубиятсиз сериясини 6 та ўйинга етказди.
Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган қолдирилган беллашувда "Валенсия"ни мағлуб этишди (2:1). Мадридликлар учрашувнинг 85-дақиқасида 0:1 ҳисобида ортда бораётганди ва 79-дақиқадан сўнг Винисиусни четлаштирилишидан сўнг бир киши кам бўлиб қолишганди.
Барча турнирлардаги сўнгги 6 учрашувда "Реал" 5 та ғалаба қайд этди ва "Райо Вальекано" билан дуранг ўйнади (3:3).
Мадридликлар сўнгги мағлубиятни 4 декабрь куни "Атлетик" билан ўйинда қабул қилиб олишди (1:2).
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ